Русский
Кириш
Ярим тундаги ўғрилик
Спектакллар

Ярим тундаги ўғрилик

Ижрочилар: Национальный театр Узбекистана

Қачон Тадбир ўтиб кетди охирги марта — 2026-йил 13-ноябрь
Қаерда Ўзбекистон Миллий театри ул. Алишера Навои, 34
Чипталар Сотув тугади
Формат 16+ · тахминан 1 соат 30 дақиқа

Тадбир ҳақида

Мираслав Митрович қаламига мансуб “Ярим тундаги ўғрилик” песаси асосида саҳналаштирилган спектакль комедия жанрида бўлиб, жамиятдаги очкўзлик, талончилик иллатлари кулги остига олинади. Спектаклда жамиятда ҳукм сурган иккиюзламачилик, бировнинг ҳақидан қўрқмаслик, ўзбошимчаликни одат қилган кимсалар кулги орқали танқид қилинади. Спектаклда бу каби иллатлар давр, замон, қонунлар ўзгаришига қарамай бугунги жамиятда борлигини, аслида жамиятни издан чиқараётган кичкина ўғриликлар эмас, яширин эшиклар ортидаги, кўзлардан пана жойда амалга оширилаётган талончиликлар эканидан томошабинни огоҳлантирмоқчи бўлади. Томошабин спектакль давомида саҳнада актёрларни эмас, жамиятда ҳар қадамда дуч келинаётган воқеаларни, ўзи таниган инсонларни кўради. Спектакль сўнггида эса ўзи излаган саволларига жавоб ҳам топади.

Манба: Get Tickets, iTicket · нарх ва вақтни ташкилотчи белгилайди

Ташкилотчиларга: сайт учун белги

Яна: Спектакллар

Барча спектакллар