Русский
Кириш
Шўрва идиши
Спектакллар

Шўрва идиши

Ижрочилар: Русский драматический театр

Қачон Тадбир ўтиб кетди охирги марта — 2026-йил 5-ноябрь
Қаерда Рус драма театри г.Ташкент Мирабадский р-н ул.Зарафшон,24
Чипталар Сотув тугади
Формат 12+ · тахминан 2 соат 16 дақиқа

Тадбир ҳақида

Робер Ламуре – машҳур франсуз актёри ва комедиянавис. 1920-йилда Парижда туғилган. Ёшлигидаёқ қувноқ куплет ва лирик қўшиқлар тўқиган. 1948-йилда унинг «Метро» қўшиғи эътироф этилди. Шу йили Ламуре эстрадада ўзининг қўшиқлари ва сатирик монологларини ижро этиб чиқа бошлади. Париж томошабинлари уни илиқ қабул қилди ва ёш ўзи ўрганган актёр профессионал саҳнага ва кинога таклиф этилди. Ламуре бир нечта комедия ва киностсенарий ёзади. 50-йилларда унинг «Дада, она, хизматчи ва мен» фильми бутун дунё мамлакатларини кезиб чиқди ва Ламурега шуҳрат келтирди. Робер Ламуренинг энг машҳур песалари: «Мана, бу брунетка!» (1958, «Варете» театри), «Фридерик» (1967, «Саккизинчи Эдуард театри»), «Шоҳ ва мот» (1969, «Амбассадеур» театри) ва бошқалар. «Шўрва идиши» – Ламуренинг энг яхши комедияларидан бири, биринчи марта 1971-йил 21-сентабрда «Саккизинчи Эдуард театри»да саҳналаштирилган. Ламуре нафақат муаллиф, балки режиссёр ва асосий эркак ролининг ижрочиси сифатида ҳам қатнашди. «Шўрва идиши» мавсумнинг энг яхши спектакли деб топилди. Иш тартиби: соат 11:00 дан 19:00 гача (иш кунлари), шанба ва якшанба – 11:00 дан 18:00 гача, танаффус – 14:00 дан 15:00 гача, дам олиш куни – душанба. Манзил: Тошкент ш., Миробод тумани, Зарафшон кўчаси, 24. («Мустақиллик» ва «Амир Темур» метро бекатлари, мўлжал – «Зарафшон» ресторани, «Пойтахт» савдо-кўнгилочар маркази)

Манба: Русский драматический театр, Get Tickets, Сходим · нарх ва вақтни ташкилотчи белгилайди

Ташкилотчиларга: сайт учун белги

Яна: Спектакллар

Барча спектакллар