Спектакллар
« PIC NIC »
Испан драматурги Фернандо Аррабалнинг урушга қарши «Пикник» песаси асосидаги спектакль, воқеалар уруш майдонида кечади.
Ижрочилар: Национальный театр Узбекистана
Қачон
26–27-ной
2 та сеанс · энг яқини 3 кундан кейин
Чипталар
77 000 – 88 000 сўм
iTicketda сотувда
Формат
16+
Жадвал
Тадбир ҳақида
Испан драматурги Фернандо Аррабал қаламига мансуб бу песа парадокс театрига тегишли бўлиб, бу муаллифнинг ҳодисаларга умуман бошқа томондан қарашини ҳам тасвирлайди. Песа муаллифнинг илк асари бўлиб, уни йигирма ёшида Корея уруши таъсирида ёзган. Бироқ бу асар барча урушларни қораловчи асар бўлиб қолди. Песа воқеалари уруш майдонида бўлиб ўтади. “Пикник” асли “дала сайли” деган маънони англатади, бироқ песани ўқиш жараёнида бу жанг майдонидаги сайр эканлиги англашилади. Песа бир пардали бўлишига қарамай, ўзида жуда катта ғояни акс эттиради. Уруш майдонидаги Сапони ёнига уруш даҳшатларини тасаввурига сиғдиролмайдиган ота-онаси якшанбани ўғли билан ўтказиш учун келади. Душман аскари Сепо пайдо бўлганда Сапо уни асирга олади, лекин уни пикникда иштирок этиш учун таклиф этади. Пикник юқори кайфиятда, инсоний фазилатлар билан давом этади, бироқ бешавқат уруш майдони уларни мавҳ этади. Песа барча замонлар ва барча жамиятларда инсонлар ҳаётига қирон келтирган урушнинг жирканч қиёфаси очилади. Урушни бошлаган инсонлар энди уни тўхтата олмаётгани тасвирланади.
Манба: iTicket · нарх ва вақтни ташкилотчи белгилайди
Қандай бориш мумкин
Ўзбекистон Миллий театри
Яна: Спектакллар
Барча спектакллар
Ду, 23-ной · 18:00
Осмон ҳамма гапни эшитади
Муқимий номидаги Ўзбек давлат мусиқали театри
44 000 сўмдан