Концертлар
Ефим Шифрин “Стендап ва ….озгина мусиқа”
Ефим Шифрин «Стендап ва ..... озгина мусиқа» дастури билан!
Ижрочилар: Ефим Шифрин
Қачон
12-декабрь, шанба · 19:00
19 кундан кейин
Чипталар
400 000 – 2 000 000 сўм
iTicketda сотувда
Формат
12+
Тадбир ҳақида
Ефим Шифрин — саҳнада борлигининг ўзи ҳам оптимистик кайфият бағишлайдиган ҳазилкашлардан бири. Унинг ҳаётсеварлиги, томошабинга муҳаббати ва тенгсиз маҳорати дунёнинг кўплаб мамлакатларидаги миллионлаб одамларни ром этган. Унинг бошлиқлар ва ходимлар, оилавий муносабатлар ҳақидаги ҳикоя ва монологлари — ҳамма ҳақида қувноқ, ақлли оҳангда ва ажойиб ғаройиб шаклдаги суҳбат — бугунги воқелигимизни жуда аниқ акс эттиради.
У — ғам, ҳасрат ва ёлғизликни даволайдиган шифокор. У — бугун жуда зарур бўлган ҳазилнинг тенгсиз устаси!
Оддий бўлмаган энергияли инсон, у ҳамма нарсага улгуради: театрда ўйнаш, телесериаллар ва тўлиқ метражли киноларда суратга тушиш, яккахон концертлар бериш, китоблар ёзиш, бодибилдинг билан шуғулланиш, блог ва жонли журнал юритиш. Ефим Шифрин «World Class» халқаро клублар тармоғи мукофотини олган ва «Мистер Фитнес» бўлган.
У «Олтин Остап» танловининг бир неча бор ғолиби, Райкин кубоги соҳиби.
Яхши ҳазилнинг чин мухлислари ва ҳақиқий билимдонлари учун Ефим Шифрин концерти — халқ ҳазлининг учқунлари ва ҳайратланарли даражада кулгили ўзгаришлар устасидан энг қизиқарли ҳикоялар. Эътиборингизга бутунлай янги, ҳали эфирга чиқмаган номерлар ҳам, вақт синовидан ўтган зўр хитлар ҳам киритилган янги дастур тақдим этилади.
Ўтказиладиган жой: Ўзбекистон академик рус драма театри
Сана: 12-декабрь
Вақт: 19:00-20:30
Манба: iTicket · нарх ва вақтни ташкилотчи белгилайди
Қандай бориш мумкин
Рус драма театри